«Иқтисодий таълимотлар тарихи» (русча) китобининг электрон варианти

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Ижтимоий гуманитар ва аниқ фанлар» кафедраси мудири профессор Ҳакимов Назар Ҳакимович томонидан «История экономических учений» — «Иқтисодий таълимотлар тарихи» дарслиги 500 нусхада нашр қилинди. Ушбу дарслик «Imzo Print Media Group» нашриёти томонидан рус тилида чоп этилди.

Дарсликда «Иқтисодий таълимотлар тарихи»нинг моҳияти, унинг асосий муаммолари ва функциялари очиб берилган. Шарқнинг улуғ мутафаккирлар назарияларида келтирилган иқтисодий ғоялар ва тушунчаларнинг предмети, пайдо бўлиши, ривожланиши ёритилган.

Дарслик Ўзбекистонда бошқарув-маъмурий тизимдан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишдаги қийинчиликларни ҳам чуқур миллий, ҳам тарихий илдизларга, эволюцион ва институционал иқтисодий мактаблар томонидан тайёрланган кенг назарияларга асосланиб, рақобатбардош иқтисодчи кадрлар тайёрлашда муносиб ҳисса қўшади.

Муталиб Юлдашев,

и. ф. д. профессор

Янгиликларни дўстларингизга улашинг