«Солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисобига кириш» (инглизча) ўқув-услубий қўлланманинг электрон варианти

М. Б. Калонов ва Ф. Х. Ҳакимовнинг «Introduction to Taxation and Accounting» (Солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисобига кириш) номли ўқув-услубий қўлланмаси инглиз тилида “Lambert” академ нашриётида чоп этилди.

Мазкур ўқув-услубий қўлланмада иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими, солиққа тортиш ҳамда бухгалтерия ҳисоби тўғрисида маълумот берилган, чет эл солиқ тизими ва бухгалтерия ҳисоби ўз аксини топган.

Асосан кириш қисми, 12 та мавзу, ҳар бир мавзу бўйича муҳокама учун саволлар, тестлар, мавзуга оид қўшимча топшириқлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда изоҳли луғатлар қисмидан иборат.

Ўқув-услубий қўлланмадаги мавзулар кетма-кетлиги иқтисодий таълим йўналишлари олий ўқув юртларининг бакалаврлари, магистрлари ва илмий тадқиқотчилар учун солиқ соҳаси ҳамда бухгалтерия ҳисоби бўйича қўшимча мустақил билимларни олиш имкониятини беради.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг