Диққат! Эълон! Халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этамиз!

Конференция маълумотномаси

 

2023 йил 31 июль куни “Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot” журнали таҳрир ҳайъати кенгаши ASEAD билан ҳамкорликда “Яшил иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказади.

Ушбу конференциянинг мақсади “Яшил” иқтисодиётга ўтишда паст углеродли ресурслардан тежамкор фойдаланиш, ижтимоий инклюзив технологияларни самарали қўллаш, саноат ўсишини таъминлаш, инновациялар ёрдамида бандлик ва даромад манбаларини кенг кўламда яратишни тарғиб қилишдан иборат. Долзарблик сифатида атроф-муҳитда углерод чиқиндилари ва ифлосланишни камайтириш, муқобил энергия ва табиий ресурслар самарадорлигини ошириш, биологик хилма-хиллик ва экотизимлар йўқолишининг олдини олиш имконини берувчи иқтисодий фаолият, инфратузилмаларга давлат активлари, сармоялари ва хусусий инвестицияларни жадал жалб қилишни таклиф этади.

Шунингдек, жаҳон миқёсида “яшил” иқтисодиёт тадқиқотларини такомиллаштириш, муқобил энергия манбаларини излаш, барқарор “яшил” иқтисодиёт инфратузилмасини яратиш, саноатлашув ва барқарор иқтисодиётга ўтиш орқали ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли ҳаёти фаровонлигини ошириш каби иқтисодий истиқболли таклифларни ишлаб чиқиш, туризм соҳаларини институционал ривожлантириш ва ҳаётга кенг татбиқ этишда илмий тадқиқотларни халқаро миқёсда интеграциялашувини кучайтиришни илгари суради.

 

Ушбу конференция тўртта бўлимдан иборат:

1. Яшил иқтисодиётга ўтиш.

2. Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш.

3. Барқарор иқтисодиёт ва инновациялар.

4. Туризм индустриясини ривожлантиришнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этишга институционал ёндашиш.

 

Анжуманда профессор-ўқитувчилар ва амалиётчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, докторантлар, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этишлари мумкин.

Мазкур анжуманнинг илмий мақолалар тўплами “Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт” журналининг махсус сонида чоп этилади (журнал Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган).

Илмий мақолалар 2023 йил 25 июлга қадар қабул қилинади.

 

Конференцияга тақдим этилган мақолаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби:

 

1. Конференция мақоласи бир нусхада ва иккита файлда электрон шаклда бўлиши керак: Word 2003, 2007, Times New Roman шрифтида, ўлчами 14, қаторлар оралиғи 1,5 интервал, ҳар бир саҳифа юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 2 см, ўнгдан 2 см ҳошияга эга бўлиши шарт.

2. Мақола “ИМРАД” талаблари асосида тузилган бўлиб, саҳифанинг ўртасига биринчи қаторга мақола сарлавҳасини бош ҳарфлар билан, 2-сатрга муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, 3-қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, 4-қаторда матн ёзилади (намунага қаранг).

3. Асосий матн қаторлари 1,5 интервал оралиғида жойлаштирилиши керак, қаторнинг бошидаги абзац чегараси 1 см бўлиши керак.

4. Адабиётларнинг тўлиқ рўйхати асосий матндан кейин алифбо тартибида жойлаштирилиши керак.

5. Манбалар ва адабиётларга ҳаволалар асосий матндаги [1] кўринишда амалга оширилади (мисолга қаранг).

6. Тақдим этилган мақолалар ҳажми камида 6 саҳифани ташкил қилиши мумкин.

7. Мақолалар қабул қилиш тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

9. Охирги йиғилишда хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилиб, якуний тавсиялар қабул қилинади.

10. Матн илмий-услубий жиҳатдан, илмий бўлимга мансублиги кўрсатилган ҳолда таҳрир қилиниши керак.

11. Иқтидорли талабалар ва магистрларнинг илмий мақолалари доцентлар томонидан мажбурий тақриздан ўтказилади. Анжуманда профессор ва ўқитувчилар ҳам иштирок этадилар, дунёга машҳур академиклар таклиф этилади.

12. Барча талабларга жавоб берадиган ва таҳририят томонидан кўриб чиқилган мақолалар илмий журналга киритилади.

13. Ҳажми 10 бетгача бўлган мақолалар учун 300 минг сўм тўланади; 10 дан ошган ҳар бир саҳифаси учун 35 мингдан қўшилиб боради.

 

Конференция иштирокчиси учун ариза намунаси:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми _____________________________

2. Илмий даража ва унвон _________________________

3. Иш жойи, лавозими ____________________________

4. Мақоланинг номи _____________________________

 

ДИҚҚАТ!

Ташкилий қўмита мақолаларни танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Мақола журнал экспертлари томонидан кўриб чиқилади.

Фақат муҳаррирлар томонидан нашрга тавсия этилган муаллифларнинг мақолалари чоп этилади.

Конференциянинг якуний босқичида конференция ишида фаол иштирок этган иштирокчилар “Энг яхши маълумотли мақола”, “Энг яхши таҳлилий мақола” номинациялари бўйича дипломлар билан тақдирланадилар.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Конференция учун масъул: Н.Г. Каримов.

 

Мурожаатларни қабул қилувчи шахс: Бабаева Зуҳра, телефон рақами +998993974073.

Хорижий мамлакатлардан мақолалар юбориш учун Телеграм манзили:

 

 

Ўзбекистон бўйлаб мақолалар юбориш учун телефон: +998937184007.

Ўзбекистон бўйлаб мақолалар юбориш учун телеграм манзили:

Янгиликларни дўстларингизга улашинг